Жарроҳ хатоси туфайли оёғидан айрилган модель яна саҳнага қайтди

1 дақиқа ўқиш4.2K
Жарроҳ хатоси туфайли оёғидан айрилган модель яна саҳнага қайтди
Жарроҳ хатоси туфайли оёғидан айрилган 27 ёшли модель Розалина Октавия яна саҳнага қайтди ва Models of Diversity хайрия ташкилоти элчиси бўлди. Бу ҳақда News.com.аu сайтига таяниб Дарё хабар берди.

2010 йилда Октавия мотоциклда аварияга учраб, мушагига шикаст етказди. Жароҳатдан сўнг у югуришга қийналди, шунинг учун бир неча йилдан кейин яна шифокорларга мурожаат қилди. Аёл Индонезияда шифохонага ётди, у ерда мушакларни тиклаш бўйича операцияни бошдан кечирди. Операциядан сўнг унинг тиззаси шишиб кетди ва беш кундан сўнг ҳам асл ҳолига қайтмади.

Бошқа шифохонада унга операция ўтказган жарроҳ янглишиб артерияларидан бирини кесиб юборганлигини маълум қилишди. Унга бошқа қон томир кўчириб ўтказишди, бироқ бу ёрдам бермади. Қон айланмаганлиги сабаб унинг оёғини кесиб ташлашга тўғри келди.

Ампутацияга қадар Октавия акушер ва модель бўлиб ишлар эди. У оёқсиз қолгандан сўнг мода дунёси у учун ёпилди деб хавотирга тушди. Бироқ бир йил аввал Сингапурга кўчиб ўтди ва янги модель портфолиосини тайёрлади. Уни яна профессионал суратга тушиш жараёнларига таклиф қила бошлашди. Шундан сўнг у Singapore Fashion Runway шоусида иштирок этди.
Жарроҳ хатоси туфайли оёғидан айрилган модель яна саҳнага қайтди
Сингапурдаги шоудан сўнг Октавия Models of Diversity хайрия ташкилотининг элчиси бўлди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?