Эмомали Раҳмон: «Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди»

1 дақиқа ўқиш5.4K
Эмомали Раҳмон: «Тожикистон ўз қўшниларини ҳеч қачон сувсиз қолдирмайди»
Остона шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув якунида қўшма баёнот қабул қилинди ва шу форматда ҳар йили учрашиб туришга келишиб олдилар. Бу ҳақда «Tnews» хабар берди.

Тожикистон президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Эмомали Раҳмон ўз чиқишида, жумладан минтақадаги барча давлатлар манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик заҳиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бир эканлигини таъкидлади. Унинг айтишича, бу минтақа фаровонлиги ва барқарор ривожланиши йўлидаги бош омиллардан биридир.

“Мен бир неча бор юқори минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон.

Эмомали Раҳмон амалдаги ва қурилаётган гидроэнергетик иншоатлар минтақадаги сув-энергетик муаммоларни ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тожикистон раҳбари шунингдек, маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳада ҳамкорликни кенгайтириш борасида ҳам айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича бу соҳада ҳамкорликн мустаҳкамлаш минтақа мамлакатлари ва халқларининг маданий-маърифий яқинлашуви йўлида муҳим аҳамиятга эга бўлади, дея хабар беради ТР президенти матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?