АҚШ президенти Дональд Трамп бутун дунёдаги миллионлаб одамларни “ажойиб Наврўз” билан табриклади, шу билан бирга Эрон ҳукуматини, жумладан унинг қудратли Ислом инқилоби қўриқчилари гвардия корпусини кескин танқид қилиб ўтди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.
Президент баёнотида, жумладан Наврўз тарихи “минг йиллар давомида ўз маданияти ва инсонларининг мустаҳкам иродаси туфайли катта қийинчиликларни енгиб ўтган мағрур халқи” бўлган мамлакат — Эрон билан узвий боғлиқлиги таъкидланади.
«Йигирма беш аср илгари Буюк Доро Худодан Эронни учта кулфат: душман қўшини, қурғоқчилик ва ёлғондан асрашни сўраган эди. Бироқ бугунги кунда Ислом инқилоби ҳимоячилари корпуси бу уч кулфатни ўзида жамлаган. Алдаш расмий давлат сиёсатига айланган», – деди Оқ уй раҳбари.
Трамп эронликлар ўз ҳуқуқларини тиклаш учун курашаяпти, деб жавоб берди: «Қўшма Штатлар Эрон халқининг бутунжаҳон ҳамжамияти билан бирга бўлиш ва мамлакатнинг манфаатларига хизмат қиладиган, масъулиятли ҳамда ҳисобот бериб турувчи ҳукуматга эга бўлишга уринишини қўллаб-қувватлайди».
«Бу янги йилда ёруғлик зулматни парчалаб ташласин, Эрон халқи тинчлик, тараққиёт ва қувонч келтирадиган янги кунга эга бўлсин», – деб хотима ясади АҚШ президенти. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади