Эрдоған Нетаньяхуни «босқинчи» ва «террорчи» деб атади

1 дақиқа ўқиш4.3K
Эрдоған Нетаньяхуни «босқинчи» ва «террорчи» деб атади
Туркия Президенти Реджеп Эрдоған жума куни 15 нафар фаластинликнинг ҳалок бўлиши ва Нетаньяху томонидан турк ҳарбийлари танқид қилингани сабабли Исроил ҳукумати раҳбари Биньямин Нетаньяхуни «босқинчи» ва «террорчи» деб атади. Бу ҳақда Tnews.uz сайти ёзмоқда.

Исроил ва Ғазо минтақаси чегарасида юз берган тўқнашув туфайли Исроил ҳарбийларнинг ҳаракати оқибатида 15 нафар фаластинликнинг халок бўлиши ва юзлаб кишиларнинг жароҳат олгани Анқара томонидан танқид қилинганидан сўнг Исроил ва Туркия етакчилари ўртасида низо пайдо бўлди. Бунга жавобан Нетаньяху твиттерда, ўз мамлакатининг армияси “кўп йиллар мобайнида тинч аҳоли устида бомба ёғдираётганларга сабоқ бериб қўйиши” ҳақида ёзди, у бу сўзлари билан Ироқ,Сурия ва Туркиянинг ўзидаги курдларга нисбатан амалиёт ўтказаётган Туркияни назарда тутган эди. Ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Эрдоған Нетаньяху ва Исроил Давлатини танқид қилар экан, фаластинликларга қарши агрессия ўтказаётганликда айблади, ҳамда «террорчи» деб атади ва уни жаҳонда “ҳеч ким яхши кўрмайди” дея баёнот берди.

Бир вақтлар муносабатлари илиқ бўлган Туркия ва Исроил ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда кескинлашиб кетди. Бироқ шунга қарамай томонлар ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларни қўллаб-қувватламоқда.

Исроил Мудофаа вазири Авигдор Либерман 15 нафар фаластинликнинг ўлими тергов қилиниши борасида БМТ ва Европа Иттифоқи томонидан берилган чақириқларни якшанба куни инкор қилди. «Исроил аскарлари қилишлари керак бўлган ишни қилишди. Ўйлайманки, аскарларимизнинг ҳаммаси мукофотга лойиқ», – дея баёнот берди Либерман армия радиосига берган интервьюсида. Исроил маълумотларига қараганда, ўлдирилганларнинг катта қисмини радикал қарашдаги фаластин гуруҳларнинг аъзолари ташкил қилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?