Ашхабодда полиция Қозоғистон унини сотувчиларни сўроқ қилмоқда

1 дақиқа ўқиш4.2K
Ашхабодда полиция Қозоғистон унини сотувчиларни сўроқ қилмоқда
Туркманистон пойтахтида полициянинг жиноий қидирув бўлими ходимлари савдо нуқтарида рейдлар ўтказмоқда ва Қозоғистон уни сотиладиган дўконларнинг эгалари ва сотувчиларини сўроққа тортмоқда. Бу ҳақда Ашхабодда истиқомат қилувчи Аманмурат Бугаев маълум қилди, деб ёзмоқда Tnews.uz сайти.

Унинг айтиишича, Россия ва Қозоғистон унининг импорти ва сотуви Туркманистон маиший ҳаётида ўрин эгаллаб келган. Ўтган йили ғалла ҳосили режадагидан анча кам бўлгани, шунингдек қора бозорда доллар нархи кўтарилгани боис уннинг нархи кўтарилиб кетди.

Кузатувчининг хабар беришича, 2 апрель куни Ашхабоддаги қора бозорда 1 АҚШ долларини 13,8 манатга сотиб олишган ҳамда 14,10 манатга сотишган. Шу тариқа қора бозордаги доллар курси Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курсдан тўрт баробар кўтарилиб кетди.

Иқтисодий қийинчиликлар туфайли 2017 йилдан бошлаб Туркманистоннинг Россиядан импорт қиладиган ун миқдори кескин камайди. Бироқ 2017 йил охири, 2018 йил бошларида Ашхабод бозорлари пештахталарида Қозоғистондан олиб келинган ун даромад келтирувчи товарга айланди.

Мазкур товарнинг кўпайгани, ҳамда унинг сифати расмийларнинг шубҳаларига сабаб бўлмоқда, «сделано в Казахстане»(“Қозоғистонда тайёрланган”) ёзуви остида сотилаётган ун аслида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларники бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Шу сабабли полиция сотувчилардан мазкур товарнинг келиб чиқиши борасидаги ҳужжатларни талаб қилмоқда. Шу каби ҳужжатларга эга бўлмаган сотувчилар терговчилар қўлига тушиб қолмоқда
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?