Душанбе авиамажоро санкцияларсиз ҳал бўлиши тарафдори

1 дақиқа ўқиш3.9K
Душанбе авиамажоро санкцияларсиз ҳал бўлиши тарафдори
Душанбе ва Москва ўртасида давом этаётган авиамажоро фонида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот бериб, тожик томони юзага келган баҳслар санкциялар қўллаш ёки санкция жорий этиш пўписаси орқали эмас, балки маслаҳат учрашувлари ва музокоралар орқали ҳал этилиши тарафдори эканлигини билдирди, деб хабар берди Tnews.uz сайти.

Мамлакат ташқи сиёсат маҳкамасининг 3 апрель куни берган расмий баёнотида, Душанбе босим ўтказиш методидан фойдаланиш самара бермаслигини ва Россия авиация расмийлари томонидан кўрилаётган чора-тадбирлардан хавотирга тушаётганини,бу ҳар икки томоннинг авиакорхоналарига иқтисодий зарар етказилишини қайд қилган.

ТИВнинг таъкидлашича, Тожикистон шартномалар асосида ўз зиммасига олган мажбуриятларни сўзсиз бажарилиши ва Россия Федерацияси авиация расмийлари билан ўзаро манфаатли ва мустаҳкам ҳамкорлик қилиш тарафдоридир.
Баёнотда қайд қилинишича, айни дамда мамлакатлар ўртасидаги авиаташувлар бозоридаги хизматларнинг 60 %дан кўпроғи Россия авиаташувчилар ҳисасига тўғри келади.

«Мамлакат хукумати томонидан Фуқоро авиация Агентлиги ташкил этилган. Ташкилий ишлар муносабати билан тожик томони Россия авиаташувчиларига парвозларни амалга ошириш учун рухсат бериш ва тасдиқлаш масалаларни кўриб чиқиш вақтинча тўхтатилган», -дейилади баёнотда.

Бугун Тожикистон делегацияси авиапарвозлар масаласида музокоралар ўтказиш учун Москвага учиб кетиши керак, деди Тожикистон Фуқоро авиацияси Агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Азиз Набизода 2 апрел куни. Унинг сўзларига қараганда, делегация таркибида Тожикистон авиакомпаниялари, транспорт вазирлиги, ТИВ ва Адлия вазирлиги вакиллари бор.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?