Москвада Алексей Навальний қўлга олинди (видео)
1 дақиқа ўқиш4.8K

Мухолифатчи Алексей Навальний Москва марказида маъмурият билан мувофиқлаштирилмаган ҳолда норозилик акцияси ўтказилгани учун полиция томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда рус ОАВ ва ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларда айтилади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Москвадаги Пушкин майдонида соат 14:00да мувофиқлаштирилмаган акция бошланган. Навальний ҳам унга етиб келди, бироқ орадан унча кўп вақт ўтмай полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари карнайлар орқали йиғилганларни ҳаракатлари ноқонуний экани билан огоҳлантиришмоқда ва тарқалишга чақиришмоқда.
Ҳозирги вақтга келиб полиция бир неча ўнлаб кишиларни қўлга олди, улар орасида «Миллий озод этиш ҳаракати» тарафдорлари ҳам бор. Қайд этилишича, Тверь кўчасидаги ҳаракат тўсиб қўйилган, майдон ёнида автозаклар турибди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, «У бизга шоҳ эмас» шиори остидаги норозилик намойишлари Россиянинг кўплаб шаҳарларида ўтказилмоқда. Жумладан, Екатеринбург, Самара, Красноярск, Якутск, Новосибирскда бир неча минглаб инсонлар акцияда қатнашмоқда.

- #Мухолифатчи Навальний
- #Москва маркази
- #Норозилик акцияси
- #Полиция қўлга олиш
- #Ҳуқуқни муҳофаза
- #Миллий озод этиш
- #Тверь кўчаси
- #Норозилик намойишлари
- #Россия шаҳарлари
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…