Россиянинг марказий шаҳарларида ҳукумат раҳбариятига қарши ташкил этилган акциялар иштирокчилари оммавий тарзда қўлга олинмоқда

1 дақиқа ўқиш4.1K
Россиянинг марказий шаҳарларида ҳукумат раҳбариятига қарши ташкил этилган акциялар иштирокчилари оммавий тарзда қўлга олинмоқда
9 май байрами арафасида Россиядаги кўзга кўринган шаҳарларда мухолифатчи Алексей Навальный кўп минг кишилик норозилик акцияларини ташкил этган. Намойишчилар амалдаги президент Владимир Путин юритаётган сиёсатга қаршилигини «У бизга подшоҳ эмас» қабилидаги шиорлар битилган плакатлар орқали ошкор этмоқда, деб ёзади Tnews.uz сайти.

Расмий хабарларда кўрсатилишича, Россия полициячилари шу пайтга қадар Москвада 572, Санкт-Петербургда 180, Челябинскда 164, Ёқутистонда 75, Тольяттида 63, Краснодарда 48, Астраханда 45, Красноярскда 45, Калугада 25, Новокузнецкда 27, Белгородда 20, Самарада 19 кишини қўлга олган. Полиция вакиллари тартибсизлик содир этишга уринган намойишчиларни шафқатсиз жазолашдан ҳам тийилишмаяпти. Айтишларига қараганда, қўлга олиш операцияси пайтида шунчаки йўлдан ўтиб кетаётган ўткинчи улар назарига тушса, уни ҳам автозак машиналарига юклаб ички ишлар бўлим ёки бошқармаларига олиб кетилган ҳолатлар кузатилди.

Дарвоқе, Москвада ушбу акциялар муаллифи мухолифатчи Алексей Навальныйнинг ўзини ҳам полиция ходимлари куч ишлатган ҳолда қўлга олиб, камерага қамашганлиги ҳақида маълумот тарқатилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?