Россия ҳукумати бугун истеъфога кетади

1 дақиқа ўқиш5.6K
Россия ҳукумати бугун истеъфога кетади
Дмитрий Медведев бошқараётган Россия ҳукумати бугун, 7 май куни истеъфога кетади.

РФ президенти Владимир Путиннинг инаугурациясидан сўнг ҳозирги вазирлар маҳкамаси лавозимга киришган давлат раҳбари олдида ўз ваколатларини топширади.

Бу қарор РФ ҳукуматининг президент лавозимига киришган кундаги тегишли фармойиши билан расмийлаштирилади.

Шу билан бирга, “эски” вазирлар маҳкамасининг аъзолари в.б. префиксини автоматик тарзда олади ва янги таркиб шакллангунига қадар ўз вазифасини бажаришда давом этади.

Шундан сўнг президентда Давлат думасига бош вазир лавозимига номзодни таклиф қилиш учун икки ҳафта вақт бўлади.

Эътиборли томони, бош вазир вазифасини бажарувчининг номзоди кейин Давлат думасига киритилиши мажбурий эмас. Масалан, 2004 йилда бош вазир Михаил Касьяновнинг истеъфосидан сўнг Виктор Христенко ҳукумат раҳбари лавозимини вақтинчалик бажарди, бироқ Давлат думасига Михаил Фрадков номзоди киритилди.

Ҳукуматнинг ҳозирги истеъфоси замонавий Россия тарихида ҳисоб бўйича 13- ва президент инаугурацияси муносабати билан еттинчиси бўлади.

Путин бош вазир лавозимига кимни тайинлаши ва вазирлар маҳкамаси янги таркибига кимни киритиши ҳақида ҳозирча ўз фикрларини билдирмади.

Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам кадр ўзгаришларини очиқламади ва президент инаугурациядан сўнг, қонун билан белгиланган исталган вақтда Давлат думасига бош вазир лавозими учун номзодни киритиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб ўтди.

Медведевнинг ўзи ҳам сиёсий фаолияти ҳақида аниқ ҳеч нарса демади. Бироқ, у аввалроқ дам олишга кетмоқчи эмаслиги ва бундан кейин ҳам ишлашда давом этишни хоҳлаётганига ишора қилганди.

Сиёсатшуносларнинг фикрича, инаугурациядан сўнг ҳукумат таркибининг деярли ярми янгиланади. Шу билан бирга, журналистлар билан мулоқотга киришган вазирлар ўз келажаги ҳақида аниқ ҳеч нарса дея олмаган.

Манба: Kun.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?