13:59 / 07.05.2018
3 080

Трамп Обама маъмуриятига қарши далил тўплаганликда айбланмоқда

Трамп Обама маъмуриятига қарши далил тўплаганликда айбланмоқда
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёрдамчилари Эрон билан ядро келишув бўйича музокараларга масъул бўлган мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама маъмурияти аъзолари ҳақида маълумот тўплаш учун Исроилдаги хусусий детективлик агентлигини ёллаган. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Қайд этилишича, 2017 йилнинг май ойида исроиллик детективларга Обаманинг миллий хавфсизлик бўйича давлат маслаҳатчиси Бен Родс ва президент ўринбосари маслаҳатчиси Жо Байден Колин Калга қарши далил тўплаш буюрилган.

Хусусан, детективлар асосий диққат-эътиборни давлат маслаҳатчиларининг келишувга ён босган эронликлар ва Эрон ОАВ билан эҳтимолий алоқаларига қаратиш керак бўлган.

Шу тарзда Трамп маъмурияти Обаманинг давлат маслаҳатчиларига қарши далил тўплаб, Эрон билан ядро дастури бўйича келишувни бекор қилишга уринган.

Исроиллик детективлар кузатувлари натижаси ошкор қилинмаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Обама маъмуриятига қарши далил тўплаганликда айбланмоқда