
Сурия ҳудудидан Исроил томон отилган ракеталардан бири тўй меҳмонлари орасида саросима келтириб чиқарди. Бу ҳолат видеоси YouTube’да жойлаштирилди.
Видеода дастлаб ҳаво тревогаси сигнали янграётгани, кейин эса осмонда ракета пайдо бўлганини кўриш мумкин. Шундан кейин келин-куёв ва меҳмонлар тўй ўтаётган жойни шошилинч равишда тарк этишаётгани кўриш мумкин.
[media=https://youtu.be/gtJL-4XyoW4]
10 май куни Исроил армияси матбуот хизмати Эроннинг Суриядаги кучлари Исроилнинг Голан тепаликларидаги позицияларига 20 тага яқин ракета отганини маълум қилганди. Исроил бунга жавобан Эроннинг позицияларига зарба берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар