
ОАВ Шимолий Кореядаги Пхунгери ядровий полигони портлатилиши видеосини эълон қилди. Видеода полигонни йўқ қилишга тайёргарлик бориши, халқаро мутахассислар иши ва портлашнинг ўзи тасвирланган.






Полигонда учта синов шахтаси йўқ қилинган. Ҳарбийлар, шунингдек, ер сиртидаги кузатув пунктлари, қўриқлаш бинолари ва турли объектларни йўқ қилишган. Таъкидланишича, портлаш атроф-муҳитга радиация тарқашига олиб келмаган.
Апрелда Шимолий Корея ўз иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантириш учун бошқа синовлар ўтказмасликка қарор қилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар