18:50 / 29.05.2018
8 859

Душанбеда талабалар оиласида тўрт эгизак туғилди

Душанбеда талабалар оиласида тўрт эгизак туғилди
Ҳумоюн, Ҳумайра, Ҳуррия ва Ҳуснизар – талабалар оиласида туғилган тўрт эгизакка шу номлар қўйилди. Уч қиз ва бир ўғил икки ҳафта аввал Душанбедаги туғруқхоналардан бирида дунёга келди, деб ёзади Tnews.uz сайти.

Чақалоқларнинг онаси – Тожик тиббиёт университетининг 22-ёшли талабаси Зарина Неъматова. Чақалоқларнинг вазни 1,5 килограммдан 2 килограммгача бўлиб, уларнинг саломатлигини шифокорлар яхши дея баҳолашмоқда.

Кўпболали она 28 май куни баёнот бериб, илк бор кўрикдан ўтганидаёқ унга тўрт нафар фарзанд кўриши ҳақида айтишганини маълум қилди. «Ҳомиладорлигим 7 ой бўлгунга қадар дарсларга қатнаб турдим. Кейин оғир бўлди», -дейди Зарина.

Айни дамда у фарзандлари билан биргаликда шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Зарина кесарево усулида фарзанд кўрди. Она сути тўрт эгизакнинг ҳаммасига етмайди, шу сабабли чақалоқлар суньий озиқлантирилмоқда. «Тан оламан, тўрт эгизакни туғиш осон бўлмади. Аввалига қаттиқ қўрқдим, аммо ҳаммаси яхши бўлди. Шифокорлар қўлдан келганича ёрдам беришди, мен улардан миннадорман», — дейди Зарина.

Унинг айтишича, катта қизи ва ўғли жуда ҳам фаол, қолган икки қизи эса хотиржам. Заринанинг эри Фаррух Субхонқулов ҳам Тожик Тиббиёт университетиннг талабаси, айни дамда пойтахтдаги тез тиббий ёрдам станциясида интернатурани ўтамоқда. Уларнинг ҳар иккиси Бохтардан бўлиб 2017 йилда турмуш қуришган.

Ёш оила эгизакларни тарбиялашда ўзларига ҳукумат ёрдам беришига умид қилишмоқда. «Иккимиз ҳам талабамиз, пойтахтда ижарада турамиз. Агарда турар жой билан ёрдам беришса яхши бўларди. Бизда чақалоқларга қараш борасида тажриба йўқ, биласиз тўрт нафар эгизак, шу сабабли уларга қараш ва она сути керак», — дейди Фаррух.

Эгизакларнинг бувиси Нигина Убайдуллоеванинг айтишича, оилада Зарина ягона қиз, бирданига тўрт нафар эгизак набиранинг туғилиши ўзлари учун сюрприз бўлди.

Тожикистон Акушерлик, гинекология ва перинатология Институти неонатология бўлими мудираси Хайриннисо Раҳмонованинг айтишича, ёш онанинг туғиши осон кечмади, бироқ она ва болаларнинг аҳволи ҳозир барқарор.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Душанбеда талабалар оиласида тўрт эгизак туғилди