11:58 / 05.07.2018
3 153

Аёл журналист шундоқ ёнидан вертолёт учиб ўтганига қарамай пинагини бузмади (видео)

Аёл журналист шундоқ ёнидан вертолёт учиб ўтганига қарамай пинагини бузмади (видео)
Озарбойжонлик аёл журналист Элмира Мусазода ҳавога кўтарилаётган вертолётларнинг шундоқ ёнида репортаж олиб борди. Журналистнинг бу репортажи ҳақида Кун нашри маълум қилмоқда.

Мусазоданинг репортажи Озарбойжон қуролли кучларининг юбилейига бағишланган бўлган. Роликда журналист аэродромнинг учиш-қўниш йўлагида туриб репортаж олиб бораётгани ва шунда унинг орқасидаги иккита вертолёт у томонга қараб учаётганини кўриш мумкин. Аёл вертолётлар унинг шундоқ ёнидан ўтиб кетганига қарамай, жойидан бир қадам ҳам жилмаган ҳолда репортажни давом эттирган.

Мусазоданинг пинагини бузмагани хорижий ОАВларни ҳайратлантирган: унинг иштирокидаги видео Британия, Канада ва АҚШ интернет-нашрлари томонидан тарқатилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)