10:58 / 16.07.2018
4 906

Жарима майдончасида 40 дан кўпроқ автомобил ёниб кетди

Жарима майдончасида 40 дан кўпроқ автомобил ёниб кетди
15 июлда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги жарима майдончасида чиққан ёнғин 40 дан кўпроқ автомобилнинг кулини кўкка совурди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматида маълум қилинди.

“15 июлда соат 1:14да жарималар майдончаси ҳудудида “КамАЗ” машинасининг ёниши ва ёнғиннинг енгил автомобиллар ва 2 қаватли бинога ўтиши юз берди”, деб айтилган хабарда.

Ёнғинни 2 соатдан кейин ўчиришга муваффақ бўлинган. “Ёнғин оқибатида утиллаштириш учун мўлжалланган 35 та автомобил ва жарима солинган 10 та автомобил ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланувчилар йўқ. Ёнғиннинг умумий майдони 294 квадрат метрни ташкил қилган”, деб қўшимча қилинган матбуот хизматида.

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишда 76 ўт ўчирувчи ва 17 та махсус техника иштирок этган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жарима майдончасида 40 дан кўпроқ автомобил ёниб кетди