13:21 / 29.07.2018
10 164

«Усмоний турклар империяси тарихи» туркумидан: «Ақлан заиф подшоҳнинг волидаси»

«Усмоний турклар империяси тарихи» туркумидан: «Ақлан заиф подшоҳнинг волидаси»
У рус қизи Ария эди. Усмонийлар империяси одатига кўра, Ария ҳам қул қилиб ўзга юртдан саройга келтирилган. Саройда унга Шоҳсувор дея исм беришди. Бу воқеа 1695 йили содир бўлган. Ўшанда Усмонийлар империяси султони Мустафо II эди. Шоҳсуворни кўргач, подшоҳ ёқтириб қолди ва тез кунда уни ўзининг асосий канизагига айлантирди. Шоҳсувор Мустафо II нинг ётоғига бошқа канизакларга нисбатан кўп ташриф буюрарди. Шундай қилиб империя султонига бир ўғил ва бир қизни ҳадя этди. Шаҳзодага Усмон, қизалоққа эса Оматуллоҳ дея исм берилди.

Афсуски, орадан бир неча йил ўтгач, Мустафо II яничарлар қўзғолони оқибатида ўлдирилди. Тахтни Аҳмад III эгаллади. Мустафо II давридаги ҳарам Эски саройга қувиб солинди. Меросхўр шаҳзодалар «Олтин қафас» деб номланмиш уй қамоғига ҳукм этилди. Канизаклар қаторида Шоҳсувор ҳам Эски саройга жўнаб кетганди. Шу ерда ўғлидан айро ҳолда 50 йил яшади.

Қизи Оматуллоҳ машҳур пошшалардан бирига узатилди. Шоҳсувор эса бевалигича қолиб кетди.

Йиллар ўтди. Усмонийлар империясида ҳукмдорлар кўп маротаба алмашди ва ажойиб кунларнинг бирида, 1754 йили шаҳзода Усмонга навбат етиб, империя тахтини эгаллади. Ўша онларда Усмон 55 ёшни қаршилаганди.

Она-ку, Шоҳсуворни энди подшоҳ волидаси сифатида ҳурмат ва эъзоз билан саройга қайтаришди. Лекин Шоҳсувор Эски саройда яшаб, фарзандлари ҳақида қайғуриш, аламли лаҳзаларни кўп бор бошдан ўтказиш оқибатида хасталаниб қолганди. Подшоҳ ўғлини кўрди-ю, бу савдони кўтара олмай, оламдан ўтди.

Негаки… Шаҳзодаси, усмонийлар империяси султони Усмон ақлан заиф эди.

Ақлан заиф подшоҳ аёлларни ёмон кўрарди. Шу сабабли ҳарам атрофидан ўтишга тўғри келса, қўл остидагиларга яқин орадаги канизакларни ўлдириб, унга йўл очишни буюрарди.

Бундан ташқари, телба бўлишига қарамай, миллатчи ҳам эди. Насронийлар ва еврейларни кўришга кўзи йўқ эди…

Усмон аёлларни ёмон кўришига қарамай, барибир бир неча гўзал канизакларга эга бўлган. Бахтга қарши, бир умр тирноққа зорликда дунёдан ўтиб кетди.

Манба: "Ҳордиқ"

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » «Усмоний турклар империяси тарихи» туркумидан: «Ақлан заиф подшоҳнинг волидаси»