date
views 3 708

Трамп: "АҚШ ҳар доим Украинанинг ёнида туради"

Трамп: "АҚШ ҳар доим Украинанинг ёнида туради"
АҚШ етакчиси Дональд Трамп Украина президенти Пётр Порошенкони Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Украина президентининг сайтида маълум қилинган.

Таъкидланишича, Трамп табрик телеграммасида Украинанинг «қудратли» қуролли кучлари, мамлакат иқтисодиёти тобора ўсиб бораётганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

«Ёдда тутинг, илтимос, Қўшма Штатлар халқаро миқёсда эътироф этилган чегаралар доирасида ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қиладиган вақтда Украина билан доимо ёнма-ён туради», - дейилади телеграммада.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги ҳарбий парад Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши тахмин қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп: "АҚШ ҳар доим Украинанинг ёнида туради"