13:50 / 24.08.2018
10 100

Ота қизини ютиб юбормоқчи бўлган 4 метрли бўғма илонни ўлдирди (фото)

Ота қизини ютиб юбормоқчи бўлган 4 метрли бўғма илонни ўлдирди (фото)
Фото: Citi Newsroom
Ганада фермер ёш болага ҳужум қилган йирик питонни (тропик мамлакатларда бўладиган йирик бўғма илон) ўлдирди. Бу ҳақда Citinewsroom.com сайтига асосан Кун нашри хабар бермоқда.

38 ёшли Эклу Авайининг (Eklu Awayi) иддао этишича, қизи бир ёшда бўлганида унинг қичқиришлари ғайриоддий туюлади. У қизининг олдига югуриб борган ва чақалоқни тўрт метрли бўғма илон ютиб юборишга ҳаракат қилаётганини кўрган.

Эркак бўғма илонни ҳайдашга уриниб кўрди, лекин судралиб юрувчи унинг атрофини ўраб олган. Фермер судралиб юрувчининг бўйнидан ушлаб олишга муваффақ бўлиб, арқон ташлаган ва шу тариқа уни мағлуб этган.

Фото: Citi Newsroom
Питон устидан ғалаба қозонганидан сўнг, фермер уни шаҳар майдонига судраб келган ва маҳаллий аҳолига кўрсатган. Шундан кейин у тиббий текширув учун хотини ва боласи билан касалхонага борди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ота қизини ютиб юбормоқчи бўлган 4 метрли бўғма илонни ўлдирди (фото)