09:58 / 20.09.2018
4 647

Перуда икки бошли, тўрт кўзли кучукча дунёга келди

Перуда икки бошли, тўрт кўзли кучукча дунёга келди
Кучукнинг эгаси Перси Уангал Ортис Багуа шаҳрида истиқомат қилади. Унинг айтишича, ити жами олти кучукчани дунёга келтирди. Уларнинг фақат биттасигина шундай нуқсон билан туғилди. Қолганлари бенуқсон.

Перси Уангал Ортис яқин орада кучукчани ветеринарга олиб боришни режалаштирган. Ветеринардан икки бош ҳамда тўрт кўзли кучукчани қандай парвариш қилиш ҳақида сўрашни ният қилган.

Айни кунда қўшни шаҳарлардан ҳам одамлар келиб кучукчани томоша қилмоқда, худонинг кароматига тан бермоқда. Лекин мутахассислар бир нарсадан қўрқишади. Нуқсон билан туғилган жонзотлар одатда узоқ яшамаслиги мумкин.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)