23:53 / 25.09.2018
4 173

«Ҳаёт Ҳабиб билан жангдангина иборат эмас. Тилингга эҳтиёт бўл» - Макгрегорни огоҳлантиришди

«Ҳаёт Ҳабиб билан жангдангина иборат эмас. Тилингга эҳтиёт бўл» - Макгрегорни огоҳлантиришди
Чеченистонлик ММА жангчиси Ҳусейн Халиев ирландиялик Конор Макгрегорга видеомурожаат қилиб, у россиялик Ҳабиб Нурмагомедов билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтган гаплари учун жавоб беришини билдирди.

«Конор, сен лақмалик бўйича катта уста экансан. Бунга матбуот анжуманини кўриб ишонч ҳосил қилдим. Бу лақмалигинг Ирландия, Америка ва яна қаердадир ўтади. Аммо Чеченистон ёки Кавказ ҳақида гап борганида нимани гапириш мумкин, нимани гапириш мумкин эмаслигини ўйлашинг керак. Айтган сўзларинг учун қафас ичида ёки унинг ташқарисида жавоб беришингга тўғри келади», — деди Халиев.

Халиев чеченлар оила ёки бирор кишисининг шаънини топтаганларни ҳеч қачон кечиришмаслигини таъкидлади. «Шунинг учун тезроқ тавба қилиб кечирим сўрашингни маслаҳат бераман, ҳаёт Ҳабиб билан жангдан сўнг тугаб қолмайди. Агар катта саргузашт изламаётган бўлсанг, тилингга эҳтиёт бўл», — деди Халиев.

21 сентябрь куни бўлиб ўтган матубот анжуманида Макгрегор Нурмагомедов шаънига ҳақоратли сўзларни айтди. Бундан ташқари у Чеченистон раҳбарини диктатор деб атади.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)