Амалдорлар энди байрам кунларидаги дабдабали тўйлар учун жазоланадилар
1 дақиқа ўқиш5.6K

Хитойлик амалдорлардан ХХР ташкил топган кун (1955 йил 1 октябрь) муносабати билан бир ҳафта давом этадиган фестиваль вақтида тежамкорлик бўйича қатъий қоидаларга амал қилиш сўралди. Тегишли қарор Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссия томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда Channel News China'га таяниб "Ҳордиқ" нашри хабар бермоқда.
Комиссиянинг билдиришича, мансабдор шахслар давлат маблағларини кўп ҳолатларда зиёфатлар, совғалар бериш учун сарфлаб юборадилар, шунингдек, расмий рухсатнома олмасдан туриб хизмат машиналаридан фойдаланадилар. Бундан ташқари, дабдабали тўйлар ва дафн маросимларини ўтказиш учун жуда катта маблағ сарф қилинади.
«Ушбу байрамлар мансабдор шахсларнинг дам олиши учун жуда мосдир, аммо бу пайтда интизомга қатъий риоя қилиш керак», – дея огоҳлантиради Тартиб-интизомни текшириш бўйича марказий комиссия. У давлат хизматчиларини «тежамкорлик коди»га, айниқса, бюджет маблағларини тежашга чақирди.
Нашр маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда байрамлар пайтида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш ҳолатлари бўйича 989та иш қўзғатилган.

- #Хитойлик Амалдорлар
- #ХХР Ташкил Топган
- #Фестивал Вақти
- #Тежамкорлик Қоидалари
- #Мансабдор Шахслар
- #Давлат Маблағлари
- #Дабдабали Тўйлар
- #Дам Олиш
- #Тартиб-Интизом
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…