16:26 / 30.09.2018
3 463

Қозоғистонда жаҳондаги энг катта кабобни қандай тайёрлашди? (фото, видео)

Қозоғистонда жаҳондаги энг катта кабобни қандай тайёрлашди? (фото, видео)
Қозоғистоннинг Оқмўла области Макинск шаҳрида жаҳондаги энг катта кабобни тайёрлаш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилди, деб хабар бермоқда Kun.uz. Тадбир 28 сентябрь куни бўлиб ўтган.

Область ҳокимининг ўринбосари Марат Игали ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали жаҳоннинг энг катта кабоби қандай тайёрланаётганини намойиш этиб турган. Мамлакат пойтахти Остона шаҳридан 200 км узоқликда жойлашган ушбу шаҳарда улкан қўра ўрнатилган.

Тадбир Макинскда мамлакатдаги энг йирик паррандачилик фабрикаси очилишига бағишланган. Улкан кабобни тайёрлашда ҳам ушбу корхонанинг 200дан зиёд ходими сафарбар этилган.

Қайд этиб ўтиш керакки, таомни тайёрлаш учун 400 килограммдан зиёд товуқ гўшти ишлатилган. Натижада кабобнинг узунлиги 223 метру 65 сантиметрга етган.

Натижа Гиннеснинг рекордлар китоби вакиллари томонидан қайд этилган. Шундан сўнг тўпланган томошабинлар кабоб билан сийланган.

Қайд этиб ўтиш лозимки, аввалги натижа Москва остонасидаги Талдом шаҳри вакилларига тегишли эди. Ўтган йилнинг августида улар узунлиги 210 метрга тенг кабоб тайёрлашганди. Уни тайёрлаш учун 290 кг гўшт кетган. Улкан кабобни 170 киши пиширган, қўранинг узунлиги эса 200 метрни ташкил этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)