Испанияда нур қайтарувчи жилет кийган ғайриоддий товуқлар аҳоли орасида ваҳима уйғотди

Испаниянинг Галисия ҳудудида тунда нур қайтарувчи жилет кийиб юрган товуқлар маҳаллий аҳоли орасида кутилмаган ваҳима уйғотди. Қоронғида кўзга ташланган ёрқин шаклларни кўрган аёл уларни ғайриоддий мавжудотлар деб ўйлаб, полицияга мурожаат қилган.
Маълумотларга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувчиси Эстебан Кусо паррандаларни қоронғида осонроқ топиш ва йўқотиб қўймаслик учун уларга нур қайтарувчи жилетлар кийдиришни таклиф қилган.
Бироқ унинг ноодатий ташаббуси кутилмаган вазиятга сабаб бўлган. Тунда уйи яқинида ғалати ёрқин шаклларни кўрган маҳаллий аёл хавотирланиб, ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар берган. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари эса ноодатий мавжудотлар ўрнига жилет кийган товуқларни кўришган.
Ташаббус муаллифининг таъкидлашича, бундай жилетлар бир нечта вазифани бажаради. Улар паррандаларни қоронғида кўришни осонлаштиради, йўқолиб қолган қушларни тезроқ топишга ёрдам беради. Шунингдек, даволаниши керак бўлган товуқларни бошқалардан ажратиб олишда ҳам қўл келиши мумкин.
Шу тариқа, паррандаларни асраш мақсадида бошланган оддий ташаббус кутилмаган воқеа туфайли кенг эътибор қозонди.































Изоҳлар 0
…