date
views 3 710

Трамп демократларни «жиноят партияси» деб атади

Трамп демократларни «жиноят партияси» деб атади
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Теннесси штатидаги ўз тарафдорлари олдида сўзлаган нутқида билдиришича, демократлар сиёсати Қўшма Штатлар кўчаларида жиноятчиларнинг «сувдек кўпайиб кетишига» олиб келиши мумкин. Трампнинг нутқи трансляцияси CNN телеканали томонидан эфирга узатилди.

Президентнинг қайд этишича, демократлар АҚШ кўчаларини бошқа мамлакатлардан келган жиноятчилар билан «тўлдиришга уринмоқда». Унинг фикрига кўра, агар унинг рақиблари чегара назоратини либераллаштириш соҳасида ислоҳотлар ўтказса, бу рўй бериши мумкин.

«Мен айтган нарсани эслаб қолинг. Демократлар - бу жиноят партияси», - дея таъкидлаб ўтди Трамп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп демократларни «жиноят партияси» деб атади