
АҚШ президенти Дональд Трамп террорчиликка қарши курашиш бўйича янги миллий стратегияни имзолади.
Ҳужжатга кўра, АҚШ ўз эътиборини террорчилик гуруҳлари манбаларини топиш ва бартараф этиш, террорчиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган молиявий оқимларни йўқ қилишга қаратади. Бундан ташқари, дунёдаги радикаллашув ва террорчиликка ёллашга қарши курашиш, АҚШда террорчиликка қарши кураш воситаларини модернизациялаш, АҚШ инфратузилмасини ҳимоя қилишнинг муҳимлиги қайд қилинган. Хорижий ҳамкорларнинг аксилтеррорчилик чораларини мустаҳкамлаш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар