Нурсултон Назарбоев: "Давлатлар ўртасида янги темир тўсиқлар барпо этилмоқда"

1 дақиқа ўқиш4K
Нурсултон Назарбоев: "Давлатлар ўртасида янги темир тўсиқлар барпо этилмоқда"
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада дунё ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойини очди. Назарбоев Остонада аввалги қурултойларда қабул қилинган қарорлар катта таъсирга эга бўлганини айтган.

“Бу муҳим, чунки дунё, афсуски, турбулент ҳолатга кирди. Барчамизни, сиёсатчи ва диний арбобларни, санкциявий қарама-қаршиликлар, динлараро, динлар ичидаги зиддиятлар, савдо урушлари, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ташвишлантирмаслиги мумкин эмас. Маданиятлараро ихтилофлар ҳозирги илмий-технологик тараққиёт фонида бемаъни кўринади. Бироқ инсониятнинг келажаги кўриниши, биз умумий сайёрамизни бўлғуси авлодларга қандай кўринишда топшира олишимиз ҳозир шаклланмоқда. Биз 3-мингйилликда 18 йил яшаётганимизга қарамай, тинчлик, фаровонлик ва тўқчилик инсониятни ривожлантиришнинг асосий тенденциялари бўла олмади. Дунё ҳамжамияти ўзаро ишончсизлик, адоват ва ихтилофга боришнинг мудҳиш доирасидан чиқа олмади. Биз давлатлар ва сиёсий блоклар ўртасидаги вазият нафақат тўғирлангани, балки ёмонлашганини, янги деворлар, темир тўсиқлар барпо этилаётганини кўрмоқдамиз”, деб айтган Қозоғистон президенти.

Назарбоев ўз нутқида Қозоғистон анъанавий тарзда давлатлар ўртасидаги ишончни тиклаш, мустаҳкамлаш устида ишлаётганини қайд қилиб ўтган.

Жорий йилда қурултой “Диний етакчилар хавфсиз дунё учун” мавзусида ўтмоқда. Икки кун давомида форум иштирокчилари диннинг замонавий дунёдаги роли, барча динларнинг асосий маънавий қадриятларини муҳокама қилишади. Қурултой ўтказилиши муносабати билан Остонага энг йирик конфессиялар ва динлар етакчилари ташриф буюришган.

Халқаро форумни ўтказиш ғояси Нурсултон Назарбоевга тегишли бўлиб, 15 йил аввал, 2003 йилда Остонада дунё ва анъанавий динлар етакчиларининг биринчи қурултойи бўлиб ўтган. Ўшандан бери форум ҳар уч йилда бир марта Остонада ўтказиб келинади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?