date
views 4 885

Машҳур реп ижрочи 50 Cent Ҳабиб Нурмагомедовга 2 млн доллар таклиф қилди

Машҳур реп ижрочи 50 Cent Ҳабиб Нурмагомедовга 2 млн доллар таклиф қилди
Америкалик машҳур рэп ижрочи, 50 cent тахаллуси остида ижод қилувчи Кертис Жексон россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовнинг Мутлақ жангчилар чемпионатидан (UFC) эҳтимолий кетиши ҳақида ўз фикрини билдирди.

Мусиқачи UFC 229 мусобақасида Конор Макгрегор устидан қозонилган ғалабадан сўнг юз берган муштлашув сабабли россияликка гонорар тўламаётган UFC раҳбариятининг хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. 50 cent сўзларига кўра, у Bellator’га ўтиши учун Ҳабибга пул тўлашга тайёр.

«UFC’нинг Ҳабибга нисбатан кўрсатаётган муносабати - нотўғри, чунки улар Конор билан ҳам худди шу ишни қилишмади. Агар Ҳабиб мен учун Bellator’да жанг қилса, бугуннинг ўзидаёқ 2 миллион доллар нақд пул тўлайман», - дея ёзган рэп ижрочи твиттерда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машҳур реп ижрочи 50 Cent Ҳабиб Нурмагомедовга 2 млн доллар таклиф қилди