
Парижда Artcurial аукцион уйида Эйфел минорасидан 1983 йилда демонтаж қилинган зинапоянинг бир қисми сотувга қўйилади. Маълум қилинишича, миноранинг бу қисми 4 метрдан кўпроқ баландликка эга ва 25 та зинадан иборат.
Ушбу экспонат миноранинг 2- ва 3-сатҳларини боғлаган, 1889 йилдаги оригинал зинапоянинг бир секцияси ҳисобланади. Аукцион 27 ноябрда ўтказилади. Зинапоянинг бошланғич нархи 60 минг евро қилиб белгиланган ва у аукционгача кўргазмада туради.
Зинапоя Эйфел минорасининг охирги иккита сатҳлари орасида лифт ўрнатилгандан кейин ечиб олинган. Зинапоянинг пўлат қисми 2 метрдан 9 метргача баландликдаги 24 та секцияга кесилган.
Ҳозирда зинапоянинг бу қисмлари нуфузли ташкилотлар ва хусусий коллекцияларда сақланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар