01:53 / 04.11.2018
4 027

«Толибон» Москвада музокаралар ўтказади

«Толибон» Москвада музокаралар ўтказади
«Толибон» ҳаракати вакиллари Афғонистон бўйича маслаҳатлашувларда иштирок этиш учун Москвага келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ҳамда АҚШ маслаҳатлашувларда қатнашиш учун таклиф этилган.

«Толибон» ҳаракатига 1994 йилда пуштун қабилалари орасида асос солинган. Ҳаракат 1996 йилдан 2011 йилгача мамлакатнинг катта ҳудудини назорат қилган. 2003 йилда БМТ Хавфсизлик кенгаши уни террорчи ташкилот деб тан олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Толибон» Москвада музокаралар ўтказади