
Канада пойтахти Оттава шаҳри Ғарбида икки кичик самолёт парвоз чоғида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда ТАСС маълумотига таяниб, "Ҳордиқ" нашри хабар тарқатмоқда.
Ҳодиса Канаданинг марказий халқаро аэропорти осмонида содир бўлди. Тўқнашувдан сўнг самолётлардан бири қулаб тушди. Бунинг оқибатида ҳаво кемаси учувчиси воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ичида икки нафар фуқаро бўлган иккинчи самолёт эса аэропортга талафотсиз қўнишга муваффақ бўлган.
Оттава полицияси ушбу воқеа тафсилотлари бўйича изоҳ берганича йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар