ЛДПР етакчиси Владимир Жириновский болшевиклар етакчиси Владимир Лениннинг жасадини кўмиш таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Daryo.uz нашри хабар берди.
Олдинроқ Ленинград вилояти қонунчилик мажлиси депутати Владимир Петров Ленин жасадини кўмиш бўйича махсус комиссия тузишни таклиф қилганди. Петровга кўра, инқилоб етакчисини васиятига биноан дафн этиш ва Ленин вафот этганига 100 йил тўладиган 2024 йилда видолашув маросимини ўтказиш лозим.
«Лениннинг Қизил майдондаги жасади биринчи галда унинг ўзини таҳқирлаш. Унинг онаси дафн этилишини сўраб ёлворган, яқин сафдоши Троский жасад барчага кўз-кўз қилинишига бутунлай қарши бўлган. Иличнинг танасини тупроққа қўйиш мавриди келди. Бунинг учун энг яхши жой Уляновскдаги отасининг ёки Санкт-Петербургдаги онасининг қабри», — дея таъкидлади Жириновский. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди