25 сентябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- 25 сентябр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида, жумладан Тошкент, Тошкент вилояти, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кутилмоқда.
- Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди.
- Республиканинг тоғли ҳудудларида эса ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
25 сентябрь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Пойтахт Тошкентда ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси 14–16 даража, кундузи эса 26–28 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 28-33 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Баланд тоғларда қорга айланиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…