13:11 / 18.11.2018
4 257

Атлантика океанида бир йил аввал йўқолиб қолган “Сан-Хуан” сув ости кемаси топилди (фото)

Атлантика океанида бир йил аввал йўқолиб қолган “Сан-Хуан” сув ости кемаси топилди (фото)
Атлантика океанида бир йил аввал йўқолиб қолган, Аргентинага қарашли “Сан-Хуан” сув ости кемаси топилди. Кемани АҚШнинг Ocean Infinity компанияси аниқлаган. Аввалроқ компания кема йўқолган ҳудудда 800 метр чуқурликда узунлиги 60 метр келадиган йирик объектни аниқлагани маълум қилинганди. Seabed Constructor кемаси ушбу объектни бошқарилувчи сув ости қурилмаси ёрдамида тадқиқ қилган.

Кема 2017 йил 15 ноябрда Мар-дель-Платадаги Ушуайя ҳарбий-денгиз базасига йўналаётганда йўқолиб қолган. Кема бортида 44 киши бўлган.

Маълум қилинишича, кема соҳилдан 500 км узоқликда топилган. Унинг бўлаклари кема атрофида 80-10 метргача сочилиб ётган. Капитан Энрике Бальбининг айтишича, бу катта эҳтимоллик билан, кема охирги алоқага чиққандан 2 соат ўтиб, у сув тубига яқин бўлганда унда ичига йўналган портлаш содир бўлганини англатади.

Аргентина президенти Маурисио Макри кема экипажининг ҳалокати муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди.

“Уларнинг барчасига ҳурмат бажо келтириш сифатида 3 кунлик мотам эълон қиламиз”, деб айтилган президент баёнотида.

Макри, шунингдек, сув ости кемасини излашда иштирок этган барча давлатларнинг ишини юқори баҳолаб, уларга миннатдорлик билдирган.

Фото: AP Photo/Federico Cosso

Кема Германияда қурилган, Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари сафига эса 1985 йилда киритилган. Кеманинг узунлиги 66 метрни ташкил қилган. Бундай турдаги сув ости кемалари сув сиртига чиқмай 2 кунгача сув остида қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Атлантика океанида бир йил аввал йўқолиб қолган “Сан-Хуан” сув ости кемаси топилди (фото)