12:50 / 28.11.2018
4 886

Порошенко: Россия билан "кенг миқёсли уруш" хавфи ҳақида

Порошенко: Россия билан "кенг миқёсли уруш" хавфи ҳақида
Украина президенти Пётр Порошенконинг маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида маълум қилишича, мамлакатга Россия билан «кенг миқёсли уруш» хавф солмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Kun.uz хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Унинг сўзларига кўра, буни разведка маълумотлари тасдиқлайди, уларга мувофиқ Россия ҳарбий техникаси, шу жумладан, танклари Украина чегараларига яқин ерда жойлаша бошлади.

«Шунинг учун, мен ҳеч ким буни ўйинчоқ, деб ўйлашини хоҳламайман. Мамлакат Россия билан кенг миқёсдаги уруш хавфи остида қолган», - деди Порошенко.

Унинг қайд этишича, Украинанинг ўнта ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этилишига ҳам айнан шу нарса сабаб бўлган.

Ҳарбий ҳолат 26 ноябрь куни соат 14:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00)дан жорий этилди ҳамда 30 кун давом этади - 2018 йил 26 декабрь соат 14:00 (Тошкент вақти билан соат 17:00)гача.

Шунингдек, Пётр Порошенконинг NBC телеканалига берган интервьюсида айтишича, Киев Вашингтон кўмагига умид қилмоқда. Интервьюдан баъзи қисмлар телеканал веб-сайтида жойлаштирилди.

Украина етакчисининг сўзларига кўра, армия ҳужум юз берадиган бўлса, ўз мамлакатини ҳимоя қилишга тайёр. Бироқ, шу билан бирга, унинг таъкидлашича, Киев Қўшма Штатлар Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришига умид қилмоқда.

«Мен Қўшма Штатлардан умид қилмоқдаман. Мен Қўшма Штатлар халқига ишонаман», - дея маълум қилди Порошенко.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко: Россия билан "кенг миқёсли уруш" хавфи ҳақида