23:30 / 10.12.2018
4 085

Россия ҳукумати хорижий ишчилар учун квотани 20 фоиз қисқартирди

Россия ҳукумати хорижий ишчилар учун квотани 20 фоиз қисқартирди
Россияда хорижий ишчилар учун 2019 йилга мўлжалланган квота тасдиқланди. Кейинги йилда Россияга 2018 йилга нисбатан 20 фоиз кам хорижий ишчилар жалб қилиниши режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги қарорни 8 декабрь куни Россия бош вазири Дмитрий Медведев имзолаган.

Қарорга мувофиқ келгуси йилда Россияда хорижий ишчилар учун 144 583 та ўрин ажратилади. Бу 2018 йилга белгиланган квотанинг 81 фоизига тенг. 2018 йилда 178 450 та ўрин ажратилган эди.
Россия федерал миграция хизмати мамлакатда Ўзбекистон, Тожикистон ва Украина меҳнат муҳожирлари кўпчиликни ташкил этиши ҳақида маълумот берган эди.

Бундан бироз аввал "Известия" газетасига Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин Ўзбекистон ва Россия истиқболда нафақа бўйича битим имзолаши мумкинлигини айтган. Унга кўра, Россияда қонуний ишлаётган ўзбекистонлик муҳожирлар муайян нафақа тўловини олиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳукумати хорижий ишчилар учун квотани 20 фоиз қисқартирди