07:30 / 14.12.2018
5 821

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин

Собиқ президент Алмазбек Атамбоев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин
13 декабрда Қирғизистон парламенти депутатлари “Қирғизистон Республикаси президенти фаолиятининг кафолатлари ҳақида”ги қонуннинг собиқ давлат раҳбарлари дахлсизлиги қисмига ўзгартириш киритишни муҳокама қиладилар.

Агар қонунга ўзгартириш киритилса, собиқ президент жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Депутат Оқилбек Жапаров агар собиқ президент катта сиёсатга қайтса, у “собиқ” мақомидан маҳрум қилиниши борасида қонунга қўшимчалар киритиш кераклигини айтди.

“Агар собиқ президент сиёсатга қайтса, “собиқ” давлат раҳбари сифатида эмас, оддий фуқаро сифатида ҳаракат қилсин,” деди у.

Депутат Жанар Акаевнинг "Агар қонунга ўзгариш киритилса, Алмазбек Атамбоев жиноий жавобгарликка тортиладими?" деган саволига қонун лойиҳаси муаллифларидан бири Курманқул Зулушев “Агар инсон қонунни бузса, у жавобгарликка тортилиши керак. Барча тенг бўлиши керак. Шунинг учун биз қонунни Конституцияга мувофиқлаштирамиз,” деб жавоб берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Собиқ президент Алмазбек Атамбоев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин