12:50 / 14.12.2018
5 788

МРБ Трампнинг Россия ҳақидаги сўзларидан «даҳшатга тушди»

МРБ Трампнинг Россия ҳақидаги сўзларидан «даҳшатга тушди»
АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкида июль ойидаги Россия - АҚШ саммитида Россия томони Қўшма Штатлардаги сайловларга аралашмагани ҳақида маълум қилгач, Марказий разведка бошқармаси (МРБ) «даҳшатга тушди». Бу ҳақда Business Insider'га таяниб Kun.uz маълум қилмоқда.

Саммит вақтида Трамп, шунингдек, россиялик ҳамкасби Владимир Путин уни бунга ишонтирганини қайд этиб ўтди.

«Лэнглидаги одамлар буни [Хельсинкидаги матбуот анжуманини] томоша қилиш вақтида даҳшатга тушишди. Барча қаватларда. Ҳамма шокда эди», - дея айтиб ўтди манба МРБнинг Трамп баёнотига муносабати ҳақида гапириб.

Кейинчалик, Трамп Россиянинг АҚШдаги сайловларга аралашмагани ҳақида баёнот берганида, ўз фикрини нотўғри ифодалагани ҳақида маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » МРБ Трампнинг Россия ҳақидаги сўзларидан «даҳшатга тушди»