date
views 3 406

Трамп ИШИД ҳақида энди бошқа давлатлар қайғуриши кераклигини билдирди

Трамп ИШИД ҳақида энди бошқа давлатлар қайғуриши кераклигини билдирди
ИШИДнинг Суриядаги қолган-қутганлари билан минтақадаги бошқа давлатлар, жумладан, Туркия қайғуриши керак. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Трампга кўра, 7 йил аввал АҚШ Сурияда атиги 3 ой бўлишни режалаштирган, бироқ шу билан мазкур мамлакатда қолиб кетган.

«Президент бўлганимда ИШИД авжига чиққанди. Ҳозирда ИШИД тор-мор этилган ва маҳаллий давлатлар, жумладан, Туркия, у ерда қолган-қутгани ҳақида бамайлихотир қайғуриши мумкин. Биз эса уйга қайтамиз», — дейилади АҚШ президенти қолдирган ёзувда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ИШИД ҳақида энди бошқа давлатлар қайғуриши кераклигини билдирди