date
views 8 395

АҚШда дунёдаги энг катта балиқ тасвирга олинди (фото, видео)

АҚШда дунёдаги энг катта балиқ тасвирга олинди (фото, видео)
АҚШнинг Флорида штати Форт-Пирс ҳудудида балиқ овлаш қайиғи ёнида узунлиги тахминан олти метр бўлган кит акуласи бир муддат давомида сузиб юрди, экипаж эса денгиз жониворини уяли телефонларга тасвирга туширди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Кит акуласи (Rhíncodon týpus) дунёдаги энг катта балиқ ҳисобланади. У анча хавфсиз бўлиб, планктонлар билан озиқланади.

Фото: Alek Loudakis
«Мен кит акуласи ҳақида эшитдим, аммо буни ҳазил сифатида қабул қилдим, - дейди маҳаллий капитан Алек Лудакис. - 31 йил давомида мен уларни уч марта соҳилимиз яқинида кўрганман, бу жуда кам учрайдиган ҳодиса».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда дунёдаги энг катта балиқ тасвирга олинди (фото, видео)