
Amazon компанияси асосчиси, дунёнинг амалдаги энг бой одами Жефф Безос ва унинг рафиқаси Маккензи кўп йиллик турмушдан кейин ажрашишларини эълон қилишди.
“Биз одамлар ҳаётимиз қандай давом этаётганини билишларини истаймиз. Алоҳида яшашга уринишдан кейин биз ажрашишга ва дўст бўлиб қолишга қарор қилдик”, деб айтилган Жефф ва Маккензи Безос баёнотида.
Жуфтлик 1993 йилда турмуш қурган. Уларнинг 3 ўғли ва хитойлик асранди қизи бор. Айни вақтда Безоснинг бойлиги 139 млрд долларни ташкил қилмоқда. Жуфтлик ажрашгандан кейин бу бойлик қандай тақсимланиши ҳозирча номаълум. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар