date
views 3 963

Эрон кеча сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади

Эрон кеча сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади
Эрон 15 январда сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади. Қурилма белгиланган орбитага чиқа олмаган, деб хабар берди Эрон телевидениесига таяниб Kun.uz нашри.

Эроннинг телекоммуникация ишлари вазири Муҳаммад Жавод Азарийнинг айтишича, муваффақиятсизлик ракета-ташувчининг 3-поғонасидаги муаммо билан боғлиқ бўлган.

Теҳрондаги Амиркабир технологик университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Паём-а-Амиркабир” сунъий йўлдоши космик обсерватория бўлиб хизмат қилиши керак бўлган. Ушбу қурилма Эрон ҳудуди суратларини учта спектрда узатиши ва коинотда радиация нурланиши ўлчовларини олиб бориши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон кеча сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади