date
views 4 212

Магнитогорскдаги портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди

Магнитогорскдаги портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
ИШИД Россиянинг Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли уй ва йўналишдаги машина портлагани учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Ал Наба нашрида жангарилар узоқ вақт сукут сақлаганларини портлашни уюштирганларнинг хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан изоҳлаган.
Уларнинг даъвосига кўра, ИШИД тарафдорлари Магнитогорскдаги бинонинг учинчи ва ўнинчи қавати ўртасида портловчи қурилма ўрнатган.

Эслатиб ўтамиз, 31 декабрь куни Магнитогорскдаги кўп қаватли бино портлаши оқибатида 39 киши ҳалок бўлди. 1 январь куни шаҳарда йўналишдаги автомобиль ёниб кетишида 3 киши қурбон бўлди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Магнитогорскдаги портлашлар учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди