
АҚШнинг Калифорния штатидаги мутахассислар бу йил аномал жазирамани тахмин қилишмоқда, яъни тарихда бўлмаган иссиқ ҳаво кузатилиши айтилмоқда, дейилади National Geographic маълумотида.
Иқлимшунос Саманта Стивенсоннинг таъкидига кўра, бу Тинч океани шарқида сув сатҳи даражаси кескин ошиши (Эль-Ниньо феномени) билан изоҳланади. "Эль-Ниньони ҳисобга олганда, 2019 йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин", - дейди у.
Бутунжаҳон метеорологик ташкилоти маълумотларига кўра, 2015 йилдан 2018 йилга қадар энг иссиқ тўрт йил кузатилган. Бу эса рекорд даражага етган карбонад ангидрид гази ишлаб чиқарилиши билан изоҳланади.
Россиялик мутахассислар жорий йилда хавфли табиат ҳодисалари сони, биринчи галда сув тошқинлари ортишини билдиришмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар