
Ироқлик кўп фарзандли аёл биттада 7 фарзанд туғди. Аёлнинг бунгача 3 фарзанди бор эди, деб хабар берди Kun.uz нашри.
Аёл 6 қиз ва бир ўғил фарзандни дунёга келтирган. Болаларнинг отаси Юсуф Фазл ва унинг 25 ёшли рафиқаси яна фарзанд кўришни режалаштиришмаган эди.
Айни вақтда 7 эгизнинг онаси ортидан шифокорлар кузатув олиб бормоқда, унинг аҳволи барқарор. Барча болалар соғлом туғилишган.
Бир йил аввал ливанлик жуфтликда 6 эгиз фарзанд дунёга келганди. Бунгача жуфтликнинг 4 фарзанди бўлган ва улар 5-фарзандлари бўлишини исташган. Аммо унга қўшилиб яна 4 фарзанд туғилган.
Таъкидлаш жоизки, 7 эгиз туғилиши ҳолати илк бор 1997 йилда АҚШнинг Айова штатидаги Де-Мойн шаҳрида қайд қилинган. Жуфтликда бунгача катта ёшли фарзанди бўлган. Эътиборлиси, эгизакларнинг ота-онаси Бобби ва Кенни Маккоги кўп йиллар давомида бепуштликка қарши курашишган. Эгизаклардан 2 нафари бахтга қарши болалар церебрал фалажи билан дунёга келган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар