
Москва вилоятига қарашли «Зайцево» қишлоғида жойлашган «Буюк Василий» ибодатхонаси руҳонийси Андрей Ткачев «Царыград» телеканали орқали чиқиш қилиб, хасталанган аёлларни эркак врачлар қаршисида ечинмасликка чақирди.
— Ўлиб кетадиган оғир аҳволда бўлсангиз ҳам, — деди руҳоний. — Эркак врач олдида ечинманг. Агар мажбурлай бошласа, даволанишдан бош тортинг-у, чиқиб кетинг. Ахир, у сизга номаҳрам. Нима учун сизни қип-яланғочлаб тақиқланган нуқталарингизга қўл теккизиши керак? Худонинг қаҳри келади-ку, сингиллар! Ё ўлимдан қўрқасизми? Нега? Ўлиш ҳар банданинг бошида бор. Эртами-кечми барибир ажали етган ўлим топади. Қолаверса, бу Яратганнинг буйруғи. Шундай экан, ўлим сиз учун бахт саналиши лозим. Сиз ўша эркак врачга айтинг. «Мен ўлсам ўламанки, аммо номусимни ҳимоя қиламан! Ғуруримни пастга уришларига йўл қўймайман» деб айтинг…
Аммо насроний динига мансуб одамлар Ткачевнинг бу гапларини кескин танқид остига олди. Аёллар эса агар руҳонийнинг ўзи хасталанса, аёл врач қаршисида ечиниши муқаррарлигини мисол қилиб келтиришди. Телеканал раҳбарияти бу чиқишидан кейин руҳонийни кўрсатувларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар