date
views 5 575

Гурбангули Бердимуҳамедов яна мастер-класс кўрсатди (видео)

Гурбангули Бердимуҳамедов яна мастер-класс кўрсатди (видео)
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ички ишлар вазирлигининг автоспорт марказини бориб кўрди деб ёзади "Минбар" нашри.

“Президент Бердимуҳамедов янги Nissan спорт автомобилини кўздан кечирди ва уни синов тариқасида ҳайдаб кўрди. Сўнгра, мамлакат раҳбари ҳақиқий пойгачи маҳоратини намойиш қилиб, дрифт-трассада юқори даражали виражларга кирди”, — дейилади Туркманистон Ахборот Агентлиги тарқатган хабарда.

Президент Гурбангули Бердимуҳамедов кўп қиррали истеьдод соҳибидир. Маҳоратли отчопар ва спортсмен бўлишдан ташқари, президент шеър ёзади, мусиқа басталайди ва ҳаттоки рэп айтади. У, шунингдек, қурол-яроғнинг барча турларидан профессионал тарзда фойдалана олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гурбангули Бердимуҳамедов яна мастер-класс кўрсатди (видео)