Токиода 35 кун ёмғир ёғиб, тарихий рекорд янгиланди

1 дақиқа ўқиш389
Токиода 35 кун ёмғир ёғиб, тарихий рекорд янгиланди

Япония пойтахти Токиода ёғингарчилик қарийб беш ҳафта давом этиб, метеорологик кузатувлар тарихидаги рекордни янгилади.

Маълум бўлишича, шаҳар марказида 35 кун давомида ҳар куни ёғингарчилик кузатилган. Бу 1886 йилдан бери қайд этилган энг узоқ узлуксиз ёғинли давр бўлди. Аввалги рекорд 2019 йилда 33 кунни ташкил этган эди.

Сентябрь ойининг дастлабки 28 кунида Токио марказига 629 миллиметр ёғин тушган. Бу сентябрь ойи учун одатий кўрсаткичдан қарийб уч баравар кўп. Шу билан бирга, ойлик ёғин миқдори 1958 йилда қайд этилган 670,9 миллиметрлик тарихий кўрсаткичга ҳам яқинлашган.

Мутахассислар узоқ давом этган ёғингарчиликка кузги ёмғир фронтининг узоқ вақт сақланиб қолиши, паст босимли ҳудудлар ва кетма-кет яқинлашган тайфунлар таъсир қилганини билдирган.

Ёғингарчилик туфайли Токиода қуёшли кунлар ҳам кескин камайган. Сентябрь давомида шаҳар маркази атиги 45,8 соат қуёш нурини олган.

Ҳодиса қишлоқ хўжалигига ҳам таъсир кўрсатган. Кучли ёмғирлар айрим ҳудудларда экинларга зарар етказиб, маҳсулотлар нархига босим ўтказган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?