Кўзи ожиз эркак 240 км машина ҳайдаб, полицияга тушди

1 дақиқа ўқиш136
Кўзи ожиз эркак 240 км машина ҳайдаб, полицияга тушди

Буюк Британияда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган, қонуний жиҳатдан кўзи ожиз эркак машинада қарийб 240 километр йўл босиб ўтди. Ҳодиса мамлакатда катта эътибор уйғотди.

Маълум бўлишича, 50 ёшли Энтони Холл Ҳаддерсфилддаги уйидан шеригига тегишли автомобильда йўлга чиққан. У М6 автомагистрали орқали Шотландия томон ҳаракатланган.

Судда маълум қилинишича, Холл йўлда ҳаракатланиш учун олдинда кетаётган юк машиналарининг чироқларига қараб йўналиш олган. У икки йил аввал кўриш қобилиятини деярли тўлиқ йўқотганини айтган.

Полиция 29 июнь куни тунги вақтда автомагистралда хавфли ҳаракатланаётган машинани пайқаган. Автомобиль бир неча бор ўз ҳаракат йўналишидан четга чиққанидан сўнг Холл тўхтатилган.

Текширув давомида унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғуртаси йўқлиги аниқланган. Холл судда хавфли ҳайдовчилик, рухсатсиз автомобильдан фойдаланиш ва бошқа қатор қоидабузарликларга иқрор бўлган.

Суд унга 36 ҳафталик қамоқ жазосини тайинлаган, бироқ жазо 18 ойга шартли равишда кечиктирилган. Шунингдек, унга реабилитация дастурида қатнашиш ва бир йил давомида автомобиль бошқармаслик мажбурияти юклатилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?