
UFC’нинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Чеченистон етакчиси Рамзон Қодировга Доғистонга кўрсатаётган кўмаги учун миннатдорлик билдирди.
“Доғистоннинг кўп кулфатларида ёрдам бераётганинг учун катта раҳмат, оға. Бу сен томондан Доғистонга кўрсатилаётган биринчи ёрдам эмас”, деб ёзган спортчи Instagram’даги саҳифасида ва Қодиров билан бирга тушган суратини илова қилган. У, шунингдек Рамзон Қодировга узоқ умр тилаган.
“Республикаларимизнинг ҳар бир одами иши ёки ижтимоий мавқеидан қатъий назар, халқларимиз – Чеченистон ва Доғистон ўртасидаги қардош муносабатлар мустаҳкамланиши учун нимадир қилиши лозим”, деб ёзган доғистонлик спортчи.
2 март куни Нурмагомедов ўз саҳифасида Доғистондаги Тисси-Ахитли қишлоғидаги ёнғинда жабр кўрганларга ёрдам беришга чақирган. “Келинг бирдамлигимизни кўрсатиб, келгусида ҳам барча кулфатларга бирга жавоб қайтарамиз”, деб ёзган Ҳабиб. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар