21:37 / 11.03.2019
5 433

Дубайда ёпиқ (мусулмонча) мода ҳафталиги бўлиб ўтди

Дубайда ёпиқ (мусулмонча) мода ҳафталиги бўлиб ўтди
Еттинчи март куни Бирлашган Араб Амирликларида Dubai Modest Fashion Week (Дубай Ёпиқ (мусулмонча) мода ҳафталиги) учун дунёнинг беш қитъасидан 26 дан зиёд мамлакатдан дизайнерлар йиғилишди. Уч кун давом этган ушбу дастур Emerald Palace Kempinski (Кемпински Зумрад саройи)да бўлиб ўтди.

Австрия ва Австралиядан тортиб, Ҳиндистон ва Индонезиягача бўлган мамлакатлар вакилларини ёпиқ кийиниш услубига бўлган қизиқиш, турфа хиллик ва ўзига хослик бирлаштирди.

Маълумотларга кўра, мусулмонча мода ҳаракати 2020 йилга қадар 250 миллиард долларгача даромад келтириши тахмин қилинган. “Моданиса” савдо белгиси асосчиси Карим Туре шундай дейди: “Ёпиқ кийимни ҳар қандай мода ишқибози қадрлаб кийиши мумкин. Бу ёпиқ, виқорли ва қулай кийим кийишни истаган ҳар бир аёл учундир”.

Мода ҳафталигида Шайха Ҳинд Файсал ал-Қосимий (БАА), Niswa Fashion (АҚШ), Имон Боснина (Австрия), Адрианна Яриқа (Сингапур), Тика Рамлан (Индонезия), Anotah (Қувайт), Hijab Queen (Озарбайжон) кабилар томошабинлар эътирофига сазовор бўлдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда ёпиқ (мусулмонча) мода ҳафталиги бўлиб ўтди